Галантамин (Галантҳаминум) — бойчечак ва унгерния ўсимлигининг айрим турларидан олинадиган алкалоид. Аччиқ оқ порошок. Тана ва силлиқ мускуллар тонуси пасайганда, ҳаракатлантирувчи ва сезувчи нервлар функсияси бузилганда, полиомиелит ва болаларнинг серебрал фалажида қўлланади. Галантамин гидробромиднинг сувдаги эритмаси тери остига юборилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил