Галаосиё — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоятидаги шаҳар. Бухоро тумани маркази. Вилоят марказидан 9 км, яқин темир йўл стансияси — Когондан 21 км. Аҳолиси 17,306 кишидан иборат (2012) (12,6 минг киши,2001). Галаосиёда пахта тозалаш заводи, пахта пункти, қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлаш устахонаси, маиший хизмат кўрсатиш комбинати, сут-ёғ, нон заводлари бор. Қишлоқ хўжалиги касбҳунар коллежи (450 ўринли), ўрта мактаб, кутубхона, маданият саройи, туғруқхона, поликлиника ва туман касалхонаси мавжуд.[1]

Галаосиё
шаҳар
39°51′0″Н 64°27′0″Э / 39.85000°Н 64.45000°Э / 39.85000; 64.45000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
туман Бухоро тумани
Ҳукумат
Асос солинган 1982-йил
Иқлим тури мо'тадил иқлим
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
17 306
Миллий таркиб ўзбек
Конфессиявий таркиб ислом (сунний)
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 65
Почта индекс(лар)и 200400
Автомобил коди 80-84
Galaosiyo xaritada
Galaosiyo
Галаосиё

Манбалар

  1. ↑ "Галаосиё" ЎзМЕ. Г-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил