Галапагос ороллари

Файл:Тоур оф тҳе Галапагос.ОГГ

Галапагос ороллари (испанча галапаго — тошбақа) — Тинч океаннинг экватор қисмидаги бир гуруҳ (13 та йирик ва бир қанча майда) ороллар. Жан. Америкадан 1000 км ғарбда, Эквадор Республикаси таркибида. Энг йирик ороллари: Исабела, Фернандина, Сан-Салвадор, Санта-Крус ва Сан-Кристобал. Майд. 7,8 минг км2. Аҳолиси 9,8 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Галапагос ороллари 1935-йилдан миллим парк деб эълон қилинган. Галапагос ороллари вулкан отилишидан пайдо бўлган, бал. 1707 м гача. Иқлими қуруқ, йиллик ўртача температура 23’. Галапагос оролларида тропик ва совуқ минтақа ўсимликлари ҳамда ҳайвонлари — лиана билан мох, тропик қушлар билан Антарктика балиқчи қуш (чайка)лари, тўтиқуш билан пингвин ва тюлен ёнма-ён учрайди. Эндемик турлар кўп. Уруғи тугаб бораётган баҳайбат тошбақа ва калтакесак бор. Маъмурий маркази — Бакерисо-Морено.

Галапагос тошбақаси

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил