Галац — Руминиядаги шаҳар, Дунай дарёсининг чап соҳилидаги денгиз кемалари кира оладиган порт. Галац жудесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 307,4 минг киши (1990). Йилномаларда ХИВ асрдан тилга олинган. Халқаро савдо маркази сифатида ХВИ асрдан маълум. Темир йўл, денгиз, даре, автомобил ва қувур транспорта йўлларининг муҳим тугуни. Йирик металлургия маркази. Металлсозлик ва машинасозлик, жумладан кемасозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводлари, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, кўн поябзал, ёғочсозлик, қурилиш материаллари ва лак-бўёқ корхоналари бор. Четга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёғоч-тахта чиқаради. Г. орқали мамлакатга темир рудаси, кокс, пахта, асбоб-ускуна ва б. келтирилади. Г. балиқ саноати ривожланган раённинг маркази. Олий ўқув юртлари, маданият саройи, музейлар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил