Galdan-cheren
Галдан-черен, Галдан-Серен (?1745) — Ойрат хонлигининг ҳукмдори (1727—45). ХВИИИ асрнинг 30-йилларида Халха (Шим. Монголия) учун манжурларнинг Хитойдаги Син сулоласи билан урушлар олиб борди. Г.-Ч.нинг мақсади 1691-йилдан бери манжур сулоласи қўл остида бўлган Халхани ўзига тобе этиб мустақил монгол давлати барпо килиш эди. Икки томон ўртасида тузилган сулҳ битими (1739)га кўра, Олтой тоғлари ҳар икки давлат ўртасида чегара деб тан олинди. Г.-Ч. 1740—45 йил л ар да ҳозирги Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларига бостириб келган, бироқ Фарғона водийсида ўтроқ аҳолининг қаттиқ қаршилигига дуч келгач, чекинишга мажбур бўлган. Г.-Ч. Қоратегин (Тожикистон) орқали ўтиб, ҳозирги Афғонистоннинг шим. вилоятларини тала-ган. Син ҳукмдорлари Г.-Ч. вафотидан сўнг хонлиқдаги ички низолардан фойдаланиб, унинг ерларига ҳужум қиладилар (1755—57) ва Амурсана бошчилигидаги қўзғолонни бостириб (1757), Ойрат хонлигини тугатадилар. Г.-Ч. ҳукмронлиги даврида деҳқончилик, ҳунармандчилик (мовут тўқиш, металл буюмлар ишлаш), савдо-сотиқ ривожланди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |