Галдан, Галдан-Бошоқтухон (1645—1697) — Ойрат хонлиги ҳукмдори (1670-йилдан) Ботур Хунтойжининг ўғли. Марказлаштирилган Ойрат хонлигидаги ҳокимиятни мустаҳкамлаш сиёсатини юргизган, 1640-йил даги Монгол — ойрат қонунларини тўлғизган. 1672-йилдан Россия билан савдо ва дипломатик муносабатлар олиб борган. Г. ХВИИ асрнинг 70—80-й.ларида Шарқий Туркистондаги хонликларни ўзига тобе этган. 1688-йил Халха (Шим. Монголия) ҳокимлари билан бўлган урушда ғалаба қозонган. 1690-йилдан Ойрат хонлигини босиб олмоқчи бўлган Манжурлар императори Кансига қарши уруш олиб борган. Канси қўшинидан енгилгач, заҳар ичган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил