Галдуровут — Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудида жойлашган тоғ бўлиб, Моргузар тоғ тизмаси таркибига киради. Тоғ тахминан 39°49′01″ шимолий кенглик ва 67°53′43″ шарқий узунлик координаталарида жойлашган. Шу ном билан ҳудудда сой ва қишлоқ номлари ҳам учрайди.

Этимологияси

„Галдуровут“ (баъзи манбаларда Галдровут ёки Галдировут) номининг келиб чиқиши маҳаллий шева ҳамда қирғиз тилига боғлиқ деб ҳисобланади[1].

Ном икки қисмдан ташкил топган:

  • гулдур – гулдур-гулдур овоз, яъни кучли шовқин ёки жарангли товуш (масалан, сувнинг шовуллаб оқиши ёки тошларнинг тўқнашуви);
  • ов / овит – айрим туркий тилларда жой номини ҳосил қилувчи қўшимча.

Шу сабабли „Галдуровут“ номи „гулдур-гулдур товуш чиқадиган жой“, яъни сув шовқини кучли эшитиладиган дара ёки сой жойлашган ҳудуд маъносини англатади.

Маҳаллий хусусиятлари

Ҳудудда шу ном билан аталувчи сой мавжуд бўлиб, сувнинг кучли шовқин билан оқиши сабабли маҳаллий аҳоли томонидан шу ном билан аталган. Қишлоқда тарихан қирғиз миллатига мансуб аҳоли яшаганлиги сабабли номнинг шаклланишида уларнинг шеваси ҳам та’сир кўрсатган.

Манбалар

  1. ↑ Суюн Қораев — ўзбек олими, географ ва топонимист..