Галерея (франс. қалериэ) — 1) пешайвон, бостирма; биноларда ён деворларидан бири ўрнига устунлар ўрнатилган усти ёпиқ, узун, энсиз айвонли қурилма; узун балкон; 2) ён деворларининг бири ойнаванд қилиб қурилган узун зал; 3) ўрта асрларда сарой ва уйларнинг раем ва ҳайкаллари билан безатилган йўлаклари; 4) томоша залининг юқориги яруси (ўриндиқлари); 5) кўпгина бадиий музейларнинг номи (мас, Третяков Г.си; Ўзбекистон Бадииёт акадимясининг "Истиқпол" Г.си, 2000).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил