Галереяли уй — кўп қаватли турар жой биноларининг олд деворлари урнига қурилган бир томони очиқ галерея (пешайвон)ли бино, хоналарга асосан бир томон (пешайвон)дан кирилган, зинапоя ва лифт билан ўзаро боғланган. Г. у.даги пешайвон тўсиғида рангли, турли шаклдаги панжара (қуёш нурини тўсадиган қурилма)лардан фойдаланилиб, бинонинг меъморий шакли бойитилган (Бухородаги Ипакчилик фабрикасининг ишчилар ётоқхонаси, 1948; меъмор М. Булатов, Навоийдаги кўп қаватли Г. у., 1965; меъмор И. Орлов ва б.).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил