Галетли батарея — электр токи батареяларининг бир тури; ясси қатламқатлам тузилишли "қуруқ" галваник элементлар — "галетлар"ни кетма-кет улаб ясалади. Галетлардан фойдаланиш натижасида батареяларнинг иш ҳажмидан самаралироқ фойдаланилади, кўрсаткичлари яхшиланади. Г. б.нинг улчамлари ва э. ю. к. миқдори галетларнинг сонига ва ўлчамларига боғлиқ бўлади. Г. б.дан алоқа аппаратларида, геофизика асбоблари ва б.да мустақил электр энергияси манбаи ҳамда анод батареяси сифатида фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил