Галифакс — Канаданинг жануби-шарқидаги шаҳар, Янги Шотландия провинсиясининг маъмурий маркази. Музламайдиган бухта бўйида. Аҳолиси 114 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Транс-Канада темир йўлнинг охирги ст-яси, Атлантика океани бўйидаги порт, юк ортиш ва тушириш йилига 10 млн. т дан ортиқ. Кемасозлик, автомобилсозлик, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, жумладан балиқ-консерва, қанд-шакар заводлари бор. Канаданинг балиқ овлайдиган муҳим базаларидан бири. 2 та университет бор. Шаҳар 1749-йилда барпо этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил