Галилея (юн. Галилаиа, қад. яҳудийча Галил — вилоят) — Шимолий Фаластиндаги тарихий вилоят. Дастлабки аҳолиси хурритлар ва хананейлар бўлган. Мил. ав. ХИИИ—ХИИ асрларда исроилликлар босиб олиб, ўрнашиб олганлар. Асосий марказлари — Сепфорис, Гисхала, Тивериада. Христиан анъаналарига кўра, Г. Исо пайғамбарнинг диний тарғиботи юритилган асосий жой бўлган. Мил. ав. ИИ аср охирида Иудея (Яҳудия)га қўшиб олинган. Мил. ав. И аср ва мил. И асрда Г.да Рим билан чамбарчас боғлиқ бўлган яҳудий қулдорлик аристократияси ва Рим томонидан тайинланган подшолар — Ирод, Агриппа ИИ ва б.га қарши халқ қўзғолонлари бўлиб ўтган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил