Galina Atayeva
Галина Атаева (1971-йил 10-ноябр, Туркманистон ССР, СССР) — туркманистонлик дзюдочи. 1996 ва 2000-йиллардаги ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, 1995 ва 2000-йиллардаги Осиё чемпионатининг икки карра бронза медали совриндори[1].
| Галина Атаева | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1971-йил 10-ноябр |
| Бўйи | 155 см |
| Вазни | 48 кгча |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | Дзюдо |
Таржимайи ҳоли
Галина Атаева 1971-йил 10-ноябрда туғилган. 1996-йилда Галина Атлантада бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида Туркманистон терма жамоаси таркибида бўлган. 48 кг гача вазн тоифасида иштирок этиб, гуруҳ босқичининг 1/4 финалида италиялик Гиованна Торторега ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетади[2]. 2000-йилда Сиднейда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида яна Туркманистон терма жамоаси таркибида бўлган. 48 кг гача бўлган вазн тоифасида иштирок этиб, гуруҳ босқичининг 1/4 финалида КХДР вакили Ча Ҳюнг-ҳянгга ютқазиб, мусобақани тарк этган[3]. Галина Атаева дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг 48 кг гача вазн тоифасида икки марта, яъни 1995-йилда Ню-Деҳлида[4] ва 2000-йилда Осакада[5] бронза медалларини қўлга киритган. 2001-йилда Улан-Баторда Галина Атаева 5-ўринни эгаллаган[6]. 2000-йилда Туниснинг Набеул шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритган[7].
Манбалар
- ↑ Эванс, Ҳиларй; Гжерде, Арилд; Ҳеижманс, Жероэн; Маллон, Билл „Галина Атаýэwа“. Олймпиcс ат Спорц-Референcе.cом. Спорц Референcе ЛЛC. 2026-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.
- ↑ „Олймпедиа – Эхтра-Лигҳтwеигҳт (≤48 килограмс), Wомен“. www.олймпедиа.орг. 2026-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.
- ↑ „Олймпедиа – Эхтра-Лигҳтwеигҳт (≤48 килограмс), Wомен“. www.олймпедиа.орг. 2026-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.
- ↑ „Асиан Чампионшипс Неw Делҳи, Эвент, ЖудоИнсиде“. www.жудоинсиде.cом. 2026-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.
- ↑ „Асиан Чампионшипс Осака, Эвент, ЖудоИнсиде“. www.жудоинсиде.cом. 2026-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.
- ↑ „Асиан Чампионшипс Улаанбаатар, Эвент, ЖудоИнсиде“. www.жудоинсиде.cом. 2026-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.
- ↑ „Интернатионал Тоурнамент Набеул Тунисиа, Эвент, ЖудоИнсиде“. www.жудоинсиде.cом. 2026-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.