Galina Saidova
Галина Каримовна Саидова (1956-йил, Самарқанд, ЎзССР, СССР) — 2011-йилдан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири[1]. 2011-йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси[2]. Галина Каримовна Саидова 1956-йилда Самарқанд шаҳрида туғилган.
| Саидова Галина Каримовна | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1-август 2011-йил – 29-ноябр 2017-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Равшан Ғуломов |
| Вориси | Ботир Хўжаев |
|
Мансаб даври 28-декабр 2010-йил – 29-июл 2011-йилгача | |
| Ўтмишдоши | Элёр Ғаниев |
| Вориси | Равшан Ғуломов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1956-йил Самарқанд, Ўзбекистон ССР |
| Касби | иқтисодчи |
| Илмий унвони | иқтисодиёт фанлари доктори, профессор |
Олий маълумотли. Самарқанд кооператив институтини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Карераси
1987—1991-йилларда Ўзбекистон ССР Давлат қўмитасининг истеъмол товарлари савдоси ва хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи.
1992-йилда — „Тошкент“ биржалар аксиядорлик бирлашмаси бошқаруви раисининг ўринбосари.
1992—1994-йилларда — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори.
1994—1997-йилларда — Ўзбекистон Республикаси таҳлил ва статистика давлат қўмитаси раисининг ўринбосари.
1997—2002-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи.
2002—2005-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги қўмита раиси.
2003—2005-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари — Макроиқтисодиёт ва умумий иқтисодий таҳлиллар мажмуаси раҳбари.
2005—2006-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари — Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси.
2006—2010-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий параметрлар ва молия-валюта баланси ҳамда Республика инвестиция дастурини ишлаб чиқиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
2008—2010-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори.
2010—2011-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири[3].
2011—2017-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири. Бу лавозимда у ўзининг собиқ лавозимини эгаллаган Равшан Ғуломовни алмаштирди[4]. Галина Саидова 2011-йил 1-августдан буён кафедрага раҳбарлик қилиб келмоқда.
2017-йил 1-ноябрдан ҳозирги кунгача — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари[5].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.уздаилй.уз/ру/пост/5195
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2015/02/11/cабинет/
- ↑ „архив нусхаси“. 24-июн 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2022-йил.
- ↑ „архив нусхаси“. 2-феврал 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2022-йил.
- ↑ ҳттпс://уза.уз/уз
