Галиция — Ғарбий Украина ва Полша ерлари бир қисмининг (Украинанинг ҳозирги Ивано-Франковск, Лвов, Тернопол вилоятлари, Полшанинг Жешув ва Краков воеводалигининг катта қисми) тарихий номи. Реч Посполитаттт 1- (1772-йил, Шарқий Г.) ва 3- (1795-йил, Ғарбий Г.) бўлиниши натижасида Австрия империяси томонидан эгаллаб олинган. 1772—1918-йилларда Габсбурглар империяси вилояти (расмий номи — Краков буюк герсоглиги билан биргаликдаги Галиция қироллиги ва Лодомерия) бўлган. 1918-йилдан Полша таркибида. Шарқий Г. 1939-йилдан Украина таркибига қўшилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил