Галлат кислота, C6Ҳ2(ОҲ)3CООҲ - 3,4,5-триоксибензоат кислота, ёруғлик таъсирида қораядиган рангсиз кристалл модда. Мол. м. 170,11; суюқланиш температураси 220° (беқарор модификация), 240° (барқарор модификация, ажралиш билан). Спиртда, қайноқ сувда яхши, совуқ сувда, эфирда оз эрийди; уч валентли темир тузлари билан реаксияга киришиб, кўк-қора тусга киради. Чой, дуб пўстлоғи ва б. ошловчи моддали ўсимликлар таркибида бор. Таннинларни ферментлар ёрдамида парчалаб олинади. Бўёқ, пирогаллол, дори, қора сиёҳ и.ч.да қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил