Galle
Галле — Германиядаги шаҳар, Саксония-Анхалт ерида. Заале дарёси бўйида. Аҳолиси 303 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни, дарё порти. Киме саноатининг йирик маркази. Машинасозлик ривожланган, йирик вагонсозлик заводи бор. Озиқ-овқат, кимё-фармацевтика ва ёгочсозлик корхоналари мавжуд. Шаҳар яқинидан кумир ва тош тузи қазиб чиқарилади. Мамлакатнинг китоб нашр қилувчи марказларидан бири. Табиий фанлар академияси (1652), университет (1694), иккита илмий тадқиқот институти, педагогика институти, театрлар, ҳайвонот боғи, музейлар бор. 14— ХВИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланиб қолган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |