Galliya
Галлия — тарихий вилоят. По дарёси билан Алп тоғлари оралиғи (Сизалпин Галлияси) ҳамда Алп тоғлари, Ўрта денгиз, Пиреней яримороли, Атлантика океани оралиғи (Трансалп Галлияси)да жойлашган. Мил. ав. ВИ асрдан келтлар (римликлар уларга галлар деб ном берган) келиб ўрнашган. Мил. ав. тахминан 220-йил Сизалпин Г.си ҳудуди Римга тобе қилиниб унинг провинсиясига айлантирилган. Мил. ав. 58—51-йилларда Трансалп Галлияси ҳудуди Юлий Сезар томонидан босиб олиниб, Римнинг 4 та провинсияси (Нарбонна Галлияси, Лугдун Галлияси, Аквитания ва Белгика) га бўлинган. Мил. В аср бошидан Г. ҳудуди герман қабилалари томонидан босиб олина бошлаган ва В аср охирида Франк давлати таркибига кирган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |