Гало (франс. ҳало, юн. ҳалос — Қуёш ёки Ой гардиши) — атмосферада содир бўладиган оптик ҳодиса. Асосан муз кристалларидан ташкил топган пацимон қатламли баланд булутларда ёруғликнинг синиши ва қайтиши натижасида рўй беради. Гало кўпинча ёруғ рангдор доира, доира ёйи, ёруғ устунчалар, доғлар ва бошқа шаклларда Қуёш ёки Ой атрофида кузатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил