Gambang

Гамбанг — Индонезия зарбли чолғу асбоби. У ёғоч (гамбанг каю) ёки металл (гамбанг гангза) пластинкалардан иборат бўлиб, ёғоч асосга горизонтал ҳолатда ўрнатилади, кўпинча нақш ва ўймакорлик билан безатилган.
Овоз, учлари текис шайбасимон ўралган, иккита ёғоч таёқнинг зарбалари орқали чиқарилади. Уларни бош ва кўрсаткич бармоғи ўртасида эркин ушлаб турилади, қолган бармоқлар товушни пасайтириш учун ишлатилади. Гамбангнинг овози баланд, ўткир, айниқса гамбанг гангзада.
Гамбанг 5 босқичли слендро овозқатори ёки 7 босқичли пелогга мос келадиган муайян қаторга эга. Гамбанг гамелан оркестрининг асоси бўлиб, унинг қатори созланишига боғлиқ. Гамеланда гамбанг одатда асосий мавзуни ижро этади ва уни вариацион ривожлантириш учун гендер чолғу асбобига ўтказади.
Манбалар
- Гамбанг // Болшая совецкая энсиклопедия: [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров. — 3-э изд. — М.: Совецкая энсиклопедия, 1969—1978.