Гамбусиа аффинис Баирд ва Гирард, 1853[1]

Тавсиф

Анал сузгич қанотидаги биринчи чўзилган шуъласи бўғимларга бўлинган бўлиб тишчалари умуман бўлмайди ёки жуда заиф ривожланган бўлади. Иккинчи чўзилган шуъласи умумий узунлигининг деярли ярмидан бошлаб иккига ажралади: бунда юқориги биринчи палласи тишсиз бўғимларга бўлинган ва ўрта қисмларига бориб биринчи шуълага томон кучсиз ривожланган илгак чиқаради; пастки иккинчи палласи 5 ёки 6 та яхши ривожланган, шакли жиҳатидан Гамбусиа ҳолброоки га ўхшаш, 1-2-3 илдизли айрим ҳолларда асос қисмидан ҳисоблаганда биринчи тишчаси 4 илдизли бўлиши мумкин. Бунда тишчаларнинг асоси битта бўғим, илдизлари эса икки қатор бўлиб, эркин ҳолатда чиқиб туради. Иккинчи шуъла пастки палласининг учки қисмига яқин жойида учинчи шуълага қараб илгак ҳосил қилади. Чўзилган учинчи шуъласи бўғимларга бўлинган, тишчалар ҳосил қилмайди, охирги учки бўғими эса шаклини ўзгартириб ташқи томонга қараган илгакни ҳосил қилади.

Ташқи морфологияси. Д – ИИ 5, В – И 5, П – ИИИ (ИВ) 8, А – 10, C – 23-24, л.л. – 32.


Манбалар

  1. ↑ [ҳттпс://www.фишбасе.се/суммарй/Гамбусиа-аффинис.ҳтмл „Гамбусиа аффинис (Баирд & Гирард, 1853) Мосқуитофиш“].