Gamma-apparat
Гамма-аппарат, телерадий аппарат — асосан, рак ва б. хавфли ўсмаларни гамма-нурлар билан даволашда, шунингдек материал ва буюмларнинг нуқсонларини аниқлашда ишлатиладиган аппарат (қаранг Дефектоскопия). Калта фокусли ва узун фокусли турлари бор. Калта фокуслиси 5 см гача чуқурликдаги ўсмаларга, узун фокуслиси ундан чуқурроқдаги ўсмаларга нур бериш учун ишлатилади. Г.-а.нинг бир ўқ атрофида айланадиган (ротацион) ёки ўзаро перпендикуляр икки ўқ атрофида силжийдиган (ротацион-конвергент) хиллари бўлади. Беморни тўғри ётқизиш, нурлар дастасини касаллик ўчоғига ғуж тушириш учун аппаратнинг рентген, оптик ёки механик марказловчиларидан фойдаланилади. Г.-а.нинг баъзи турларида ионлаш камералари бор, булар бемор гавдасидан ўтган нурларни ўлчаб туради. Г.-а. ўрнатилган бинонинг деворлари, шипи ва эшиги теваракатрофга гамма-нурларни ўтказмайдиган қилиб ишланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |