Gamon
Гамон, гамонлар (юн. гамос — никоҳ, жуфтлашув) — жинсий ҳужайралардан чиқадиган ва уруғланишга ёрдам берадиган моддалар. Ўз жинси ва қарама-қарши жинс гаметаларига махсус таъсир кўрсатиб, уларнинг учрашувига, сперматозоиднинг тухум ҳужайрага қўшилишига ёрдам беради. Урғочи гаметалар ажратиб чиқарадиган моддалар гиногамонлар (Гг), эркаклари ажратадиганлари андрогамонлар (Аг) деб аталади. Г. сувўтлар, замбуруғлар, моллюскалар, ҳалқали чувалчанглар, нинатерилилар ва хордалиларда топилган. Айрим Гг лар сперматозоидларнинг ҳаракатини кучайтирса, бошқаси сперматозоидларнинг агглютинациясини келтириб чиқаради. Баъзи Аг сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини сусайтиради. Бошқалари тухум кортикал қатлами ва тухум қобиғини эритувчи сперматозоид лизинининг суюқланишига олиб келади. Г.лар қуйи молекулали бирикмалар, оқсиллардир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |