Гана (Инглизча: Гҳана), Гана Республикаси (инглизча: Републиc оф Чана) – Ғарбий Африкада, Гвинея қўлтиғи соҳилидаги қадимги давлат (мил. ИВ—ХИИИ аср боши); ҳозирги Мавританиянинг жанубий қисми ва Мали Республикасининг ғарбий қисмини ўз ичига олган. Гана аҳолиси манде халқлари гуруҳига мансуб сонинкелардан ташкил топган. Пойтахти Аккра шаҳри. БМТ аъзоси Давлат пойтахти – Кумби-Сале шаҳри Г- аҳолиси деҳқончилик, чорвачилик, металлни қайта ишлаш билан машғул бўлган. Гананинг энг тараққий этган даври ИХ—ХИ аср ўрталарига тўғри келади. ХИИИ аср бошида Мали (Гананинг жанубдаги вилояти) ҳокимлари кучайиб, Гана ҳудудида Мали давлатини барпо этганлар. Ҳозирги Гана давлати номи Гана дан олинган.[1].

Гана Республикаси
Републиc оф Гҳана
Шиор: Озодлик ва Адолат
(Инглизча:Фреэдом анд Жустиcе)
Мадҳия: Год Блесс Оур Ҳомеланд Гҳана
Location of Gana
Пойтахт Аккра
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Нана Акуфо-Аддо
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
6-март, 1957-йил
Майдон
• Бутун
239,460 км2 (79-ўрин)
• Сув (%)
4.6
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
21,029,853 (50-ўрин)
• Зичлик 87/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$51,900 мил. (77-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$2,468
Пул бирлиги Cеди (ГҲC)
Вақт минтақаси УТC+0
• Ёз (ДСТ)
УТC+0
Қисқартма ГҲ
Телефон префикси 233
Интернет домени .гҳ

Майдони - 238,5 минг км2. Аҳолиси - 18,1 млн. киши (1997). Маъмурий жиҳатдан 10 вилоятга бўлинади.

Давлат тузуми

Гана – республика. Британия Ҳамдўстлиги таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1992 йил 28 апрелдаги референдумда маъқулланган ва 1993 йил 7 январда кучга кирган. Давлат бошлиғи – президент. У тўғри умумий овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади ва яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият 200 депутатдан иборат бир палатали парламент ихтиёрида. Ижроия ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Гана Шимолий ярим шар субекваториал минтақасининг саванна ва нам тропик ўрмонлар доирасида жойлашади. Соҳил қисми паст, қумли, лагуналар кўп. Ҳудудининг анчагина қисми бал. 150–300 м ли текислик. Марказида Ашанти (300 м) ва Кваху (Ак-вава тоғи, 788 м) платолари, шарқида Того тоғи бор. Иқлими – экваториал-муссон, жануби-ғарбида экваториал иқлим. Мартнинг ўртача температураси 27—32°, августники 23—26°. Йиллик ёғин соҳилнинг ғарби, шимолий ва марказда 1000– 2000 мм, соҳилнинг шарқи ва Аккрада 650–750 мм. Ноябр—декабрда Саҳрои Кабирдан қуруқ ва иссиқ шамол эсиб туради. Дарёлар кўп, остонали, серёмғир мавсумда кемалар қатнайди. Энг катта дарёси – Волта. Босумтви (34 км2, чуқ. 71 м) Ганадаги ягона кўлдир. Майдонининг 10%и ўрмон. Қимматбаҳо дарахтлар (вава, махагони, утиле, макоре ва б.), соҳилда мангра чакалакзорлари кўп. Ҳайвонлардан фил, арслон, буйвол, гиппопотам, сиртлон, маймун, кийик, қушлар, илон (кобра, мамба), ҳашарот (сесе пашшаси) ва б. бор. Миллий боғлари – Моле, Дитя ва б.

Аҳолнсининг 73% и нигер-конго тиллари гуруҳига мансуб халқлардир (ашанти, фанти, адангме, эве); шимолий вилоятларида гур тиллари гуруҳига кирувчи халклар (моей, гурма, груси, тем ва б.) яшайди. Давлат тили – инглиз тили. Аҳолининг аксарияти маҳаллий динларга эътиқод қилади, христианлар, мусулмонлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 33%. Йирик шаҳарлари – Аккра, Кумаси, Тема, Такоради, Кейп-Кост.

Тарихи

Европаликлар кириб келмасдан илгари ҳам (ХВ аср) Ганада қишлоқ хўжалиги ва маданият ривожланган. Қитъанинг айрим жойлари билан савдо-сотиқ қилинган. Ганага дастлаб португаллар келиб, жуда кўп олтин (олтин кўплиги учун бу ер Олтин Қирғоқ дейила бошланган) ва қул олиб кетган. Кейинчалик инглиз (1553), голланд (1595), швед (1640), даниялик (1642), немис (1682) савдогарлари келган. Англия рақибларини секин-аста суриб чиқариб. Ашанти ва унинг атрофидаги худудларни ўзининг мустамлакаси деб эълон қилди (1901). Инглизлар олтин ва олмос ташиб кета бошлади. Аҳоли какао етиштиришга мажбур қилинди.

Гана халқининг мустамлакачиликка қарши кураши тинимсиз давом этди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бу кураш айниқса куч а иди. 1949 йил июнда тузилган Конвент халқ партияси Ганага мустақиллик берилишини талаб қидди. 1956 йил инглизлар Олтин Қирғоққа доминионлик берди. 1957 йил 6 мартда Олтин Кfi п-ғоқГана (ИВ—ХИ асрларда Ғарбий Судандаги Гана давлати номидан) номи билан мустақил давлат деб эълон қилинди. 1960 йил 1 июддан Гана—республика. Гана 1957 йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1993 йил 28 октабрда ўрнатган. Миллий байрами – 6 март – Мустақиллик куни.

Сиёсий партняларм, касаба уюшмаси. Миллий демократик конгресс партияси, 1992 йил тузилган; Халқ миллий конвент партияси, 1992 йил ташкил этилган; ЭГЛЕ партияси, 1992 йилда тузилган; Янги ватанпарварлик партияси, 1992 йилда ташкил. этилган. Гана касаба уюшмалари конгресси, 1957 йилда асос солинган.

Хўжалиги

Гана— аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 41,4%, саноатнинг улуши 14,2%.

Саноатида кон саноати аҳамиятли. Фойдали қазилмалардан олтин, ол-мос, боксит, марганес рудаси қазиб олинади, йилига ўртача 6,1 млрд. Киловатт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Денгиз соҳили лагуналаридан туз олинади. Қайта ишлаш саноатида алюминий, металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё корхоналари мавжуд. Темада алюминий эритиш, пўлат қуйиш, нефтни қайта ишлаш, автомобил шиналарини таъмирлаш, химикатлар, бўёқ тайёрлаш заводлари, тўкимачилик, озиқ-овқат корхоналари бор .

Қишлоқ хўжалиги. Гана дунёда етиштириладиган какаонинг 28,0% ини беради. Экспорт учун яна кофе, копра (кокос ёнғоғи мағизи), банан, ситрус мевалар, ер ёнғоқ ҳам етиштирилади. Маҳаллий эҳтиёж учун маниок, ямс, батат, таро, тариқ, сорго, маккажўхори, шоли, зайтун, сабзавот ва б. етиштирилади. Шакарқамиш э кил ад и. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки, чўчқа боқилади. Денгиздан балиқовланади. Темир йўлларнинг уз.— 1285 км, автомобил йўллари – 36,7 минг км. Асосий денгиз портлари – Тема, Такоради.

Гана четга какао, ёғоч материаллар, минерал хом ашё (олтин, олмос, боксит, марганес рудаси), турли маҳсулотлар чиқаради. Четдан машина ва транспорт воситалари, озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки олади. АҚСҲ, Япония, БуюкГана пойтахти – Аккра ш.

Британия, Германия, Нидерландия билан савдо қилади. Пул бирлиги – седи.

Маорифи ва нлмий муассасалари

1961 йилдан 6—15 ёшли болалар учун бепул мажбурий таълим жорий этилган. Бошланғич, ўрта мактаблар, ҳунар билим юртлари, педагогика билим юртлари бор. Хусусий мактаблар ҳам очилган. Олий ўқув юртлари: Аккрадаги Гана университети (1948), Кумасидаги Аниқ ва табиий фанлар университети (1951), Кейп-Костдаги университет коллежи (1962) ва б. Илмий муассасалари: Ижтимоий ва табиий Фанлар академияси, Илмий ва индустриал тадқиқотлар кенгаши, 10 илмий тадқиқот института, 14 илмий жамият; Миллий кутубхона, Гана миллий музейи (1957), Миллий табиий фанлар музейи, Ботаника боғи бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Ганада бир қанча газ. ва журнал лар нашр этилади. Йириклари: „Гани-ан тайме“ („Гана вақти“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1958 йилдан), „Дейли грефик“ („Кундалик воқеалар“, инглиз тилида чиқадиган кундалик ҳукумат газ., 1950 йилдан), „Ивнинг нюс“ („Кечки янгиликлар“, ҳафталик кечки газ., 1974 йилдан), „Миррор“ („Кўзгу“, ҳафталик ҳукумат газ., 1953 йилдан), „Экспириенс“ („Тажриба“, хотин-қизлар учун ҳафталик газ., 1991 йилдан). Гана ахборот агентлиги – ҳукумат ахборот маҳкамаси бўлиб, 1957 йилда ташкил этилган. Гана давлат ра-диоэшиттириш корпорацияси мамлакатдаги барча радиоэшиттириш ва телекўрсатувларни назорат қилади. Радио-эшиттиришлар 1961 йилдан, телекўрсатувлар 1965 йилдан олиб борилади .

Адабиёти

Гана халқларининг ёзма адабиёти асримиз бошларида инглиз тилида вужудга кела бошпади. А. Ахум, Э. Самсон, А. Ажае, К. Хейфорд, С. Д. Мене, Гана Б. Баннерман, Р. Е. Гана Арматту ва б. публицистларнинг китоб ва мақолалари кенг тарқалди. 20—50-й.ларда яратилган адабий асарларнинг асосий мавзуи тарих ва этнографияга оид. Гана Р. Аккуанинг „Фанта халқи“ достони, Ж. Б. Дан-квнинг „Учинчи аёл“ песаси, К. Фиаванинг „Бешинчи лагуна“, „Анло тарихининг саҳифалари“ драмалари ва б. асарлари Гана халқларининг миллий бирлигини тушуниш ва англашда катта аҳамиятта эга. Шу даврда таржима адабиёти ҳам пайдо бўлди. 1957 йилдан кейин ижтимоий ва сиёсий мавзуларга қўл урилди. Поэзия, драматургия, проза ривожланди. Янги ижтимоий ва сиёсий мавзулар вужудга келди. Гана халқлари бой фолклор анъаналарига ҳам эга.

Меъморчилиги ва тасвирий савъати. Ганада уй-жой қурилиши қадимги анъаналар асосида ривожланган (лой-гувалалардан айлана ва тўртбурчак шаклида ишланиб, томини палма шохи, пўстлоқ, похол ва шиферлар билан конусга ўхшаш ёки икки нишабли қилиб беркитишган). Ҳозирги Ганада маҳаллий кабила бошлиқларининг саройлари сақланган, улар лойдан қурилиб (бал. 5 м гача), устуни ва деворлари геометрик ўйма нақшлар билан безалган. Аккра, Кумаси каби катта шаҳарларда темир-бетон, алюминий ва ойналардан қурилган замонавий кўп қаватли бинолардан иборат янги кварталлар барпо этилган .

Ганада заргарлик, кулолчилик, тўқувчилик, ёғочсозлик, фил суяги ўймакорлиги урф бўлган, олтин, кумуш ва бронзадан бадиий буюмлар ясаш ривожланган. Безак буюмлар, яроғ-аслаҳалар, вазалар ишланади. Ганада мустақиллик эълон қилингач, профессионал санъат шаклланиб, бадиий кургазмалар ташкил этилди. Замонавий санъаткорлар реалистик услубда ижод қила бошладилар (ҳайкалтарош ва рассом Кофи Антубам, рассомлар Э. Р. Свитинг, А. О. Бартимеус ва б., графикачи Ж. Д. Окае). Ганада Маданият ва санъат институти, Ачимота (Аккра яқинида) коллежи қошидаги Бадиий мактаб, Кушасида меъморлик ва курили ш, ҳунармандлик мактаблари бор.

Театри

Рақс санъати кенг тарқалган. Барча томошалар рақссиз ўтмайди. Асримизнинг 20-й.ларида Ганада кўчма консерт гурухлари вужудга келди. 1962 йил Гана университети қошида Мусиқа ва драма мактаби ташкил этилди (рақс факултети ҳам бор). Халқ рақс ансамбли тузилди (1962). 1958 йил шоира Э. Сазерленд ташкил қилган драма студияси 1963 и. университетга қўшилиб, мусиқа ва драма мактаби билан ҳамкорликда „Шоҳ Эдип“ (Софокл), „Ҳамлет“ (Шекспир)ни саҳналаштирди. Режиссёр Ф. Мориссо-Леруа „Театр-клуб“ труппасини (1961), Миллий драма жамиятининг ярим профессионал жамоаси (1965)ни тузди. Ганада А. Букананинг хусусий труппаси, „Ўйинлар уйи“ ярим профессионал театри маҳшур.

Киноси

Дастлабки бадиий филми – „Озодлик келди“ (нигериялик кинематографчилар билан ҳамкорликда 1967 йилда яратилган). 1963 йилда киностудия қурилди, давлат кино корпорацияси тузилди. (1968), „Ўз ишингдан қолма“ (1971) ва б. филмлар яратилди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил