Гандасой — Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидаги сой. Яккабоғдарёга чапдан қуйиладиган Шўрсойнинг ирмоғи. Бойсун тоғининг шим.-ғарбий ён бағирларидан оқиб тушувчи 10 га яқин мавсумий сув оқадиган ирмоқларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги 10 км. Қор, ёмғир сувларидан тўйинади. Гандасойда асосан баҳор ойларида сув оқади.

Гандасой
Тавсиф
Узунлиги 10
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил