Gandbol

Гандбол (инглизча: ҳандбалл; ҳанд — „қўл“, балл — „тўп“) ёки қўл тўпи — спорт ўйини. ХИХ аср охирида Европада пайдо бўлган. Даниялик Ҳолгер Ниэлсен ихтиро этган (1898).[1] Гандбол учун катталиги 40х20 м ли майдон керак; оғирлиги 1025-1475 г, айланаси 54-58 см бўлган чарм тўп билан ўйналади. Майдоннинг икки томонида эни 3 м, баландлиги 2 м бўлган дарвозалар ўрнатилади. Ҳар бир жамоада 7 ёки 11 ўйинчи қатнашади. Ўйинчи тўп билан фақат 3 қадам қўйиши ва уни қўлида 3 сониягача тутиб туриши мумкин. Ўйин 2 бўлимдан иборат бўлиб, эркаклар мусобақаси 1 соат, аёллар мусобақаси 50 дақиқа давом этади. Халқаро гандбол федерациясига (инглизча: Интернатионал Ҳандбалл Федератион, қисқартмаси ИҲФ; 1946-йил 12-июлда асос солинган[2]) 106 мамлакат аъзо. 1972-йилдан эркаклар, 1976-йилдан аёллар гандболи Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1938-йилдан эркаклар ўртасида, 1956-йилдан аёллар ўртасида жаҳон биринчилиги ўтказилади. Ўзбекистонда гандбол 1923—1924-йилларда пайдо бўлиб, биринчи мусобақа 1926-йилда Тошкентда ўтказилган. 1991-йил Ўзбекистон Республикаси гандбол федерацияси тузилди. Республиканинг барча вилоятларида гандбол бўйича болалар спорт мактаблари, эркаклар, аёллар ва болалар жамоалари бор. 1991-йилдан Ўзбекистон чемпионати мунтазам ўтказилади. Ўзбекистон гандболчилари терма жамоаси (аёллар) Осиё чемпионатида 4-ўринни эгаллади ва Германияда ўтказилган жаҳон биринчилиги мусобақаларида қатнашди (1997). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устозлари Ф. Абдураҳмонов, В. Каплинский, хизмат кўрсатган спорт устаси, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони М. Василев, халқаро миқёсдаги спорт устаси, жаҳон чемпиони С. Землянова, спорт усталари А. Абзалова, Олга Абдулла ва бошқаларнинг гандбол ривожланишида катта ҳиссаси бор.
Манбалар
- ↑ „Ҳисторй оф Теам Ҳандбалл“. спорцкноwҳоw.cом. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-феврал 2017-йил.
- ↑ Криэгер, Жöрг; Дуcкwортҳ, Аустин (2021). „Аннехатион ор фертиле инcлусион? Тҳе оригинс оф ҳандбалл'с интернатионал органисатионал струcтурес“. Спорт ин Ҳисторй. дои:10.1080/17460263.2021.1927810. ИССН 1746-0263.
- Тҳе эдиторс оф Энcйcлопæдиа Британниcа, эд (3-май 2017-йил). "Теам ҳандбалл". Энcйcлопæдиа Британниcа. Энcйcлопæдиа Британниcа, Инc.. ҳттпс://www.британниcа.cом/спорц/теам-ҳандбалл.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Гандбол“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Халқаро гандбол федерацияси (ХГФ) (ингл.)
- Асосий қоидалар[сайт ишламайди] (ингл.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Спортга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |