Гандикап (инглизча ҳандиcап) 1)— спорт мусобақасида рақиб томонларнинг кучини бараварлаштириш мақсадида кучсизроқ томонга енгиллик бериш. Белгиланган шартлар бўйича бериладиган енгиллик (масофа ёки вақтни қисқартириш) фора дейилади. Фора даражаси мусобақа қатнашчиларининг тайёргарликдаги фарқларига қараб белгиланади. Гандикап енгил ва оғир атлетика, қайиқ спорти, сувда сузиш, шахмат, шашка мусобақаларида берилади; 2) турли отлар қатнашадиган пойга.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил