Гандисишан, Траншимолай тоғлари — Тибет тоғлигинингжанубидаги тоғлар, Хитойда, Ҳимолай тоғларига параллел, 1600 км масофага чўзилган, кенглиги 300 км гача. Уларни жанубий да Сангпо (Браҳмапутра) ва Ҳинд (юқорида) дарёси водийлари ажратиб туради. Гандисишан алп бурмаланишида ҳосил бўлган. Оҳактош, сланес, кварсит ва гранитлардан таркиб топган. Энг катга тизмалари: жанубида Кайлас ва Ненчен-Тангла, шимолида Алинггангри. Энг баланд чўққилари: Алинггангри (7315 м), Нснчен-Тангла (7088 м). Қор ва кичикроқмузликлар билан қопланган. Тибетнинг бош шаҳри — Лхаса ана шу тоғлар орасида. Тоғ-тундра ва тоғ-ўтлоқ усимликлари ўсади. Кўл кўп.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил