Ганглиоблокаторлар, ганглиолитиклар, ганглиоплегик дорилар — асосан вегетатив ганглийларда нерв қўзғалишининг синапсдаи ўтишини сусайтирадиган моддалар. Г. симпатик ва парасимпатик ганглийларда бир нейрондан иккинчи нейронга импулс ўтишини сусайтиради, натижада артериал томирларда қон босими пасаяди, периферик томирларда (мас, оёқ томирларида) қон юриши тезлашади, меъдадан шира чиқиши камаяди, меъда-ичак ҳаракати сусаяди ва ҳоказо Бундай дориларга бензогексоний, пентамин, пирилен ва ш.к. киради. Г. периферик қон томирлар спазмида (облитерацияловчи эндартериит), гипертония кризи, каузалгия, меъда яраси, бронхиал астманинг баъзи хиллари ва б. ҳолларда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил