Гансзян — Хитойнинг шарқидаги дарё, Янсзи ҳавзасига мансуб. Узунлиги 760 км, ҳавзасининг майд. 82 минг км2. Энг йирик ирмоқлари: Юаншуй, Сзин-сзян, Ляошуй. Нанлин тоғларидан бошланади. Тоғ оралиғидаги водийдан оқиб, Поянху кулига қуйилади. Ўртача йиллик сув сарфи 2300 м3/сек, ёз ойларида тўлиб оқади. Қуйилиш жойидан Ганчжоу ш.гача кема қатнайди. Ёғоч оқизилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил