Гаплофаза (юн. ҳаплоос —. оддий, биттадан ва пҳасис — намоён бўлиш) — организмнинг ривожланиш сиклила ҳужайра ядросидаги хромосомалар тўплами гаплоид (биттадан) бўлган давр. Г. турли организмларда ривожланиш сиклининг ҳар хил даврига тўғри келади. Кўпчилик ҳайвонларда Г. жинсий ҳужайралардан иборат; яшил сув ўтларида зиготадан бошқа барча давр Г. ҳолатида бўлади. Гулли ўсимликларда Г. етилган чанг заррачалари ва чанг найчаси (эркаклик Г.) ҳамда муртак халтасидан (урғочилик Г.) иборат.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил