Garaj
Гараж (франс. қарер — ёпма остига жойлаштириш) — автомобиллар сақланадиган ва таъмирланадиган, уларга техник хизмат кўрсатиладиган бино ёки бино ва иншоотлар мажмуи. Ер остида, ер устида бир қаватли ва кўп қаватли қилиб қурилади. Боксли ва манеж залли хиллари бўлади. Боксли Гаражда автомобиллар турадиган жой бир-биридан сим тўр билан ажратилади, манеж залли Гаражда бирбиридан ажратилмайди. Кўп қаватли Гараж йиғма темир-бетон ва ойнадан қурилади. Г.да автомобиллар юқори қаватларга тўғри ёки айланма кия йўл (рамп)лардан юриб чиқади ёки лифт ёрдамида кўтарилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |