Гарант банк АТБ — Ўзбекистондаги аксиядорлик тижорат банкларидан бири. 2022-йилгача „Савдогар“ банк номи остида фаолият юритган.

Гарант банк
“Гарант банк” аксиядорлик жамияти
Асосий маълумотлар
Тури АЖ
Биржа листинги УЗСЕ: ГРБК[1]
Асос солинган 1994-йил 12-май
Аввалги номи Савдогарбанк
Эгалари
Сайти гарантбанк.уз
Гарант банк Викиомборда

Тарихи

1994-йил 12-майда савдо ва тижоратга кўмаклашувчи „Савдогар“ аксиядорлик тижорат банки сифатида ташкил этилган[2]. Бошқаруви Тошкент шаҳрида жойлашган банкнинг о'ша вақтдаги таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Оъзбексавдо» уюшмаси, «Оъзбекбирлашув», «Оъзкооптайёрловсавдо» ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки янги ташкил қилинган банкнинг ҳаммуассислари боълишди[3]. Шу йилнинг о'зида барча вилоят марказларида ва мамлакатнинг айрим туманларида жами 19 та филиал ташкил қилинди. Банкнинг устав капитали 6 млн. соъмни ташкил этган.

Енгилсаноатбанк

1998-йил 18-ноябрда „Енгилсаноатбанк“ ҳамда Савдогарбанк аксиядорларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу мажлисда Енгилсаноатбанкни Савдогарбанкка бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Шу билан банк устав капитали 1000 млн. сумга, филиаллар сони эса 45 тага етказилади[3].

Мевасабзавотбанк

2000-йил 13-январда Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Мевасабзавотбанк“ ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкини қоъшиб юбориш тоъгърисида”ги 12-сонли Қарорини қабул қилади. Унга асосан Мевасабзавотбанк Савдогарбанк таркибига қоъшилади ва Устав капитали 1500 млн. сўмга етказилади. Мевасабзавотбанк қоъшиб олиниши муносабати билан банк филиаллари сони 10 тага ошади ва уларнинг сони 55 тага етказилади[3].

Гарант банк

2021-йил 29-ноябр куни тадбиркор Камилджанов Рауф Мирзаевич чет эл капитали иштирокидаги „Савдогар“ аксиядорлик тижорат банкининг 695 826 813 дона[4] аксиясини ҳар бирини 120 со'мдан сотиб олади. Келишувнинг умумий нархи 83,5 млрд со'мни ташкил қилади. Бу аксиялар банк низом жамг'армасининг 53,53 % ташкил қилади ва бу орқали Рауф Комилжонов банк аксиялари назорат пакетини қо'лга киритади[5]. 2022-йил 24-феврал куни Камилджанов банкнинг 594 530 903 дона[6] аксиясини ёки умумий аксияларнинг 45.3% ни сотиб олган ҳолда банкдаги улушини 99,3%га[7] етказади[8]. 2022-йил 17-июн куни банк аксиядорлар йиғилишида „Савдогар“ банк аксиядорлари банк номини „Гарант банк“ деб ўзгартиришни маъқуллаб қарор қабул қилишади[9]. Бу банк эгаси ўзгарганидан бир неча ой ўтиб содир бўлади[2]. Шунингдек, Рауф Камилджонов "ОРИЭНТ ГРОУП МАНАГЕМЕНТ" МCҲЖнинг 50%[10], „Амирсой“ МCҲЖнинг 34%[11], йирик озиқ-овқат дистрибютори бо'лмиш „Профит Сторе“нинг 20%[12] ва „Рамирус Гас Сервиc“нинг (мотор ёқилг'иси савдоси) 15%га[13] эгалик қилади[8].

Фаолияти

Аксиядорлари 8079 юридик ва жисмоний шахслардан иборат. Савдогарбанк кенг тармоқли универсал банклардан бири бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда, туманларда 50 та бўлими, 24 минибанки ишлайди. Банк республикадаги турли тармоқ корхоналарига банк хизматларини кўрсатади. Жумладан, савдо корхоналари билан халқ хўжалигининг барча тармоклари корхоналари ўртасидаги савдокредит операциялари ва ҳисобкитобларни маблағ билан таъминлаш, лизинг, факторинг, ҳужжатли инкассо ва ҳужжатли аккредитивлар, экспортимпорт битимларини расмийлаштириш, „банкмижоз“ масофадан туриб ҳисобрақамларга хизмат кўрсатиш, автокредитлар бериш каби хизматларни амалга оширади. Савдогарбанк томонидан и.ч. микрофирмалари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, кичик ва ўрта бизнес корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳамда якка тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредитлар ажратишга алоҳида эътибор каратилади. Мижозлар (22815 та; 2004-йил 1-январ) билан ишлаш услублари университетазам такомиллаштирилиб, банк хизматларининг замонавий шакллари амалиётга жорий этилмоқда. Банк республика қимматли қоғозлар бозорида фаол қатнашади. АБН Амробанк, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Германиянинг „Банк Гезелшафт Берлин“ банклари билан вакиллик алоқалари ўрнатилган. Банк устав капитали 30 млрд. сўм, жами активлари 382,2 млрд. сўм, тизимда 2 мингдан ошиқ ходим ишлайди (2012-йил 1-январ).[14]

Молиявий ҳолати

2021-йилнинг июл ойида Марказий банк Савдогарбанкни жаримага тортади[15][16]. Бунга банк томонидан мижозларга кредит берилиш жараёнида тариф ва шартномада ко'рсатилмаган бир мартталик то'лов ундирилгани сабаб бо'лади[15]. 2021-йилнинг ИИИ-чорагини банк 10 млрд. со'м зарар билан якунлайди[5]. 2022-йилнинг И-чораги якунларига ко'ра банк 2,2 млрд сўм фойда олган[17]. Ўзбекистон Марказий банки хабарида 2022-йил 1-июн ҳолатига кўра, банк активларини 1 трлн 370 млн сўмдан ортиқни, банкнинг кредит портфели эса 946 млрд сўмни ташкил қилган. Шундан 106 млрд сўми (11 фоизи) муаммоли кредитлар ҳисобланади[2].

Расмий иловаси

Банкнинг расмий иловаси - Савдогар Мобиле, Андроид ва ИОС операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган.[18]

Манбалар

  1. ↑ „Информация о компании“. узсе.уз. Қаралди: 13.1.24.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „«Савдогар» банк номи ўзгармоқда“. газета.уз (29 июн 2022). Қаралди: 16.07.23.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Гарант банк қисқа тарихи“. гарантбанк.уз. Қаралди: 16.07.23.
  4. ↑ „ИНФОРМАЦИЯ владельца акций о приобретении 20 и более процентов от уставного капитала акционерного общества“. узсе.уз. Қаралди: 16.07.23.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Рауф Камилджанов купил контрольный пакет «Савдогар» банка“. Спот.уз (2 декабря 2021). Қаралди: 16.07.23.
  6. ↑ „Акциядорлар томонидан ахборотни ошкор этилиши“. узсе.уз (24.02.2022 г.). Қаралди: 16.07.23.
  7. ↑ „Информация о компании“. оргинфо.уз. Қаралди: 16.07.23.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»даги улушини 99 фоизга оширди“. газета.уз (2 март 2022,). Қаралди: 16.07.23.
  9. ↑ ҳттпс://www.спот.уз/оз/2022/07/20/гарант-банк/
  10. ↑ „Информация о компании“. оргинфо.уз. Қаралди: 16.07.23.
  11. ↑ „Информация о компании“. оргинфо.уз. Қаралди: 16.07.23.
  12. ↑ „Информация о компании“. узорг.инфо. 2023-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16.07.23.
  13. ↑ „"РАМИРУС ГАС СЕРВИCЕ" мас’улияти чекланган жамияти“. оргинфо.уз. Қаралди: 16.07.23.
  14. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  15. ↑ 15,0 15,1 „ЦБ оштрафовал «Савдогарбанк»“. спот.уз (6 июля 2021). Қаралди: 16.07.23.
  16. ↑  Марказий Банк Расмий(рус.) Телеграм месенжерида
  17. ↑ „КВАРТАЛЬНЫЙ ОТЧЕТ ЭМИТЕНТА ПО ИТОГАМ ПЕРВОГО КВАРТАЛА 2022 ГОДА“. опенинфо.уз (2022-йил 29-апрел). Қаралди: 16.07.23.[сайт ишламайди]
  18. ↑ ҳттпс://депозит.уз/партнерс/банкс/савдогар-банк