Gard (kompaniya)
Гард — бутун дунё бўйлаб фаолият юритувчи денгиз суғуртаси соҳасидаги йирик ўзаро (мутуал) компания ҳисобланади. У Халқаро П&И Клублар гуруҳи (Интернатионал Гроуп оф П&И Cлубс) таркибига кирувчи 12 та П&И клуб ичида энг катта ҳимоя ва товон (Протеcтион & Индемнитй – П&И ) суғуртачиси саналади. Гард компанияси денгиз кемалари эгаларига турли суғурта хизматларини, жумладан: ҳимоя ва товон (П&И) суғуртаси, юк суғуртаси, кемаларнинг зарарланиши бўйича қопламалар ва бошқа қўшимча суғурталар хизматларини таклиф этади. У ўзаро жамият бўлганлиги сабабли, Гард’нинг эгалари унинг мижозларининг ўзидир. Бу тизим суғурта ҳақларининг адолатли белгиланиши ва фойда қайта мижозларга хизматлар шаклида тақсимланишини та’минлайди. Компания глобал миқёсда фаолият юритади ва дунёнинг кўплаб минтақаларида офисларга эга.
Гард ўз мижозларига қуйидаги соҳаларда суғурта ва хавфни бошқариш хизматларини таклиф этади:
• кемалар эгалари ва операторлари;
• кемасозлик заводлари;
• нефт ва газ саноатининг қуйи босқич (упстреам) компаниялари;
• денгизда жойлашган шамол электр стансияси (лари) (оффшоре wиндфарм) операторлари.
Шунингдек, Гард компаниясининг тўлиқ эгалигидаги шўба корхонаси — Гард Марине & Энергй Лимитед ҳам мавжуд бўлиб, у денгиз ва энергетика соҳасида суғурта хизматларини кўрсатади. Гард компаниясида бутун дунё бўйлаб 700 дан ортиқ ходим ишлайди[1]. Компаниянинг асосий офиси Норвегиянинг Арендал шаҳрида жойлашган. Бундан ташқари, у қуйидаги шаҳарларда жами 15 та офисга эга: Европа: Афина, Берген, Аарҳус, Копенгаген, Ҳелсинки, Лондон, Осло; Осиё: Гонконг, Имабари, Токио, Сингапур; Америка: Ню-Ёрк, Рио-де-Жанейро; Кариб ороллари: Бермуда.
Гард ўзининг кенг глобал тармоғи орқали халқаро миқёсда денгиз, энергия ва бошқа соҳаларда юқори сифатли суғурта хизматларини кўрсатади.
Манбалар
- ↑ Тронд Грам. „"Гард кафолати ассоциацияси"“. Катта Норвегия энсиклопедияси. Қаралди: 2017-йил 1-август.