Гардер бези (Гландула ниcтитанс) — қуруқликда яшовчи купчилик умуртқали ҳайвонлар кўзидаги пирпиратувчи парда бези. Мугуз пардани мойлаб турадиган ёғли модда ажратади. Купчилик ҳайвонларда Г. б. пастки қовоқнинг ичида (бурун томонда) куз бурчагида жойлашган. Г.б. тупроқ ичида яшовчи судралиб юрувчилар (мас, амфисбенлар ва кур илонлар)да яхши ривожланган. Кўпчилик сут эмизувчиларда, жумладан одамда редуксияга учраган. Безни биринчи марта Швейсария анатоми И. Гардер буғуларда тасвирлаб берган (1694).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил