Гардиш — 1) буюмнинг айланма сирти, доираси. Масалан, ғилдирак гардиши; 2) бадиий мискарликда кенг қўлланиладиган нақшлардан бири. Гардиш баркаш, лаган каби буюмларнинг ички юзаси четига чизилган доиралардан иборат бўлиб, уларнинг ораларига нақш солинади; 3) кўчма маънода: такдир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил