Gardner Ackley
Ҳугҳ Гарднер Аcклей (1915-йил 30-июн — 1998-йил 12-феврал) америкалик иқтисодчи ва дипломат бўлган.
Аcклей президент Жоҳн Ф. Кеннедй даврида Иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши аъзоси, президент Лйндон Б. Жоҳнсон даврида эса 1964-йилдан 1968-йилгача ушбу кенгашнинг раиси лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, у 1968-1969-йилларда Италияда элчи бўлиб ишлаган[1]. Аcклей 43 йил давомида Мичиган университети факултетининг аъзоси бўлган ва унинг иқтисодиёт бўлими раиси бўлиб ишлаган. 1982-йилда у Америка Иқтисодий Ассоциацияси президенти бўлиб ишлаган[2].
Ҳугҳ Гарднер Аcклей 1915-йилда Индианаполис шаҳрида туғилган. У Каламазоода улғайган, шу ерда давлат мактабларида ўқиган ва 1936-йилда Ғарбий Мичиган университетини тамомлаган. У 1940-йилда Мичиган университетида докторлик даражасини олган ва ўша йилнинг ўзида шу ерда дарс бера бошлаган.
У 1941-йилдан 1946-йилгача Вашингтондаги АҚСҲ Нархлар маъмурияти идораси ва Стратегик хизматлар идорасида ишлаган. Шунингдек, 1951-йилдан 1952-йилгача АҚСҲ Нархларни барқарорлаштириш идораси директорининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган[3][4].
Ҳугҳ Гарднер Аcклей ҳукумат иқтисодиётни мувозанатда ушлаб туришда муҳим рол ўйнаши керак, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, бунга фискал ва пул-кредит сиёсатлари орқали таъсир кўрсатиш мумкин. У 1966-йилда президент Жоҳнсонни Ветнамдаги урушнинг кучайиши ҳамда унинг ижтимоий фаровонлик учун харажатларининг ортишини молиялаштириш учун солиқларни ошириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган. Лйндон Б. Жоҳнсон солиқларни оширишни сўрамаган, ва шу жумладан Паул Самуэлсон каби иқтисодчилар бу ҳолатни 1970-йиллардаги инфляциянинг сабаби деб ҳисоблашган[2].
Ҳугҳ Гарднер Аcклей машҳур магистратура даражаси учун мўлжалланган дарслик — „Макроиқтисодиёт назарияси“ китобининг муаллифи бўлган. Бу китоб бир неча тилларга таржима қилинган ва 1960-йиллар ҳамда 1970-йилларнинг бошларида илғор даражадаги стандарт дарслик сифатида қолган[4][5]. 1968-йилда Ҳугҳ Гарднер Аcклей Америка санъат ва фанлар академияси томонидан илмий стипендия билан тақдирланган. Шунингдек, у Форд жамғармасидан ҳам яна бир стипендия олган[6]. 1972-йилда Ҳугҳ Гарднер Аcклей Америка Фалсафа Жамиятига аъзо этиб сайланган[7]. Ҳугҳ Гарднер Аcклей шарафига Ғарбий Мичиган университетининг ётоқхона биносига унинг номи берилган. [8]
Танланган нашрлар
- „Нисбий нархлар ва ялпи истеъмол талаби“, Д. Б. Суиц билан, 1950-йил,Америcан Эcономиc Ревиэw.
- „Бойликни тежаш муносабати“, Жоурнал оф Политиcал Эcономй, 1951-йил.
- „Бошқариладиган нархлар ва инфляция жараёни“, Америка иқтисодий шарҳи, 1959-йил.
- "Макроиқтисодиёт назарияси, " Макмиллан компанияси, 1961; „Макроиқтисодиёт: назария ва сиёсат“ номи билан қайта нашр этилган, 1978-йил.
- Жаҳон инфляциясини тўхтатиш, Атлантика институти, 1971.
- 1970-йиллардаги даромадлар сиёсати", Ревиэw оф Эcономиcс анд Статистиcс, 1972-йил.
- Макроиқтисодиёт: назария ва сиёсат, „Маcмиллан кутубхонаси маълумотномаси“, 1978-йил.
- Инфляция харажатлари", „Америcан Эcономиc Ревиэw“, 1978-йил.
Манбалар
- ↑ У. С. Депт оф Стате, Оффиcе оф Ҳисториан. „Ҳугҳ Гарднер Аcклей Амбассадор Италй“
- ↑ 2,0 2,1 МcДоwелл, Эдwин. „Ҳ. Гарднер Аcклей, 82, Диэс; Пресидентиал Эcономиc Адвисер“, Тҳе Неw Ёрк Тимес, Фебруарй 21, 1998.
- ↑ Гарднер Аcклей Паперс 1936–1990. „Суммарй Информатион“, Бентлей Ҳисториcал Либрарй, Университй оф Мичиган.
- ↑ 4,0 4,1 „Ҳ. Гарднер Аcклей, Обитуарй“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-04-08 санасида архивланган), Тҳе Университй Реcорд, Университй оф Мичиган, Фебруарй 25, 1998.
- ↑ Аcклей, Гарднер. Маcроэcономиc Тҳеорй. Неw Ёрк: Маcмиллан, 1961.
- ↑ „Боок оф Мемберс, 1780-2010: Чаптер А“. Америcан Аcадемй оф Арц анд Сcиэнcес. Қаралди: 2011-йил 1-апрел.
- ↑ „АПС Мембер Ҳисторй“. сеарч.ампҳилсоc.орг. Қаралди: 2022-йил 23-август.
- ↑ „Валлей И: Тҳе Намес Беҳинд Тҳе Буилдингс | WМУ Алумни“. wмуалумни.орг. Қаралди: 2025-йил 30-январ.