Gardun
Гардун (форс. — фалак,осмон, айлана, тақдир), гардония — 1) Ўн икки мақом туркумида 6 овозадан бирининг номи. Шу боисдан овозаларнинг таркибий қисми мураккаботларга нисбатан Гардунияий Буслик, Гардунияий Нигор номлари қўлланган; 2) Шашмақом таркибидаги дойра усули ва шу усул жўрнавозлигида ижро этиладиган такрорий (айланма) куйлар. Г.лар Ирокдан бошқа барча мақомларнинг чолғу қисмидан ўрин олган ва ҳар бир мақом номи билан бирга аталган: Г.и Бузрук, Г.и Рост ва ҳоказо Г.лар жозибали ҳамда ёқимли мусиқа асарларидир. Уларга хос кўтаринки рухдаги куй тингловчига қувноқ, тантанавор кайфият бағишлайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |