Гармиён — майиз тури. Ғужуми йирик ва уруғли Каттақўрғон, Нимранг, Султоний каби узум навларидан тайёрланади. Узум боши саватга солиниб, 0,3—0,4% ли қайноқ ишқорли эритмага 3—5 мин. ботириб олинади ва офтобда қуритилади. Г. рангдор бўлсин учун узум ишқорга (каустик сода эритмаси) ботирилгандан сўнг олтингугурт билан дудланади ва қуритиш майдончасига ёйилади (қарангДудлаш). Қуритиш 4— 12 кун давом этади. 26—30% майиз тушади. Г. йирик, хушхўр, сершира (қаранг Майиз солиш).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил