Гармсер, Даштистон — 1) Эрон жан. ва Покистоннинг ғарбида жойлашади чўл. Уммон қўлтиги ва Ҳўрмуз бўғози соҳилида, Загрос ва Макрон тоғлари этагида. Эни 80 км.гача, уз. 1000 км дан зиёд, Г. денгиз бўйи паеттекислигига ўтиб борувчи, баъзи жойлари ботқоқлашган қия пролювиал текисликдан иборат. Соҳилбўйи қисми бир неча қатор қум тепалардан ташкил топган. Уларни тор водийлар ажратиб туради. Иқлими тропик иқлим, ёғин кам (ўртача йиллик ёгин 120 мм). Январ ойининг ўртача температураси 19,4°, июлники 32,5°. Тупроғи шаклланмаган чўл тупроқ, айрим ерлари шўрхок. Чўл ўсимликлари усади, даре водийларида ўсимлик нисбатан кўпроқ. Қиш ойларида Г. эфемер ўсимликлар билан қопланади. Соҳил бўйлаб мангра тўқайзорлари учрайди. Яйлов чорвачилиги ривожланган. 2) Афғонистон жан.-ғарбидаги чўл.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил