Гарни жанги – 1225-йилда ҳозирги Арманистонда жойлашган Грузия қироллигининг Гарни шаҳри яқинида бўлиб ўтган. Ўз ҳудудларидан мўғуллар босқини туфайли чиқиб кетишга мажбур бўлган Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди янги ҳудудларни ва йўқотилган вилоятларни қайтариб олиш мақсадида Грузия қироллигига бостириб кирган. Жанг Хоразмшоҳларнинг ғалабаси билан якунланди ва хиёнат туфайли Грузия тарихида ҳалокатли воқеа сифатида қайд этилди. Натижада Грузия қироличаси Русудан (1223–1245) ва қироллик суди Кутаисига кўчиб ўтди ва мамлакат мўғуллар босқини пайтида кейинги талон-тарожларга дуч келди.

Гарни жанги
Грузия-Хоразмшоҳлар урушлари
Уруш ери Гарни, Грузия қироллиги
Натижа Хоразмшоҳлар ғалабаси
Рақиблар
Gruziya Грузия қироллиги Хоразмшоҳлар давлати
Қўмондонлар
Иване Мхаргрдзели
Шалва Ахалтисхели
Иване Ахалцхели
Жалолиддин Мангуберди
Кучлар
70,000[1]
10,000
Йўқотишлар
эҳтимол бутун қўшин нома’лум

Жанг сабаби

Жалолиддин Мангуберди қиролича Русуданга Грузияни унинг бошқарувига бўйсундиришни талаб қилиб, камситувчи хат юборди. Шу билан бирга, у улкан ҳарбий кучни тўплаб, ўз иттифоқчилари ва зодагонларидан империя бўйлаб қўшин сўради. Мақсад Грузия қироллигини бутунлай тугатиш эди. Грузия суди ва раҳбарияти эҳтимолий аралашув тўғрисида эслатмалар ва ҳисоботларга эга эди, аммо чоралар кўришни зарур деб ҳисобламади, чунки бу таҳдид жиддий қабул қилинмади, рақиб менсилмади. Бунинг ўрнига дворянлар Жалолиддиннинг мўғулларга қарши мағлубиятини эслатувчи мактуб юборган ва унинг империяси шу пайтгача қандай кучли бўлганлигини билмаган. 1225-йилда Хоразмшоҳларнинг катта қўшини Грузия чегарасини кесиб ўтди ва тез орада иккала томон ҳам жанг майдонида учрашдилар[2].

Ҳарбий кучлар

Қиролича Русудан буйруғи билан қўшин тўплаш учун Грузия қироллигининг барча ҳудудларига хабарчилар юборилди. Ўша даврда қироллик ёлланма аскарлар билан бирга жами 10,000 - 30,000[3][4] кишини тўплаш имкониятига эга эди. Бироқ, грузинлар хавфсизлик нуқтаи назаридан баъзи кучларни захирага олишган ва шу билан жангга 70 минг атрофида эркаклар урушга кетган. Хоразмшоҳлар қўшиннинг кучи Русудан кучларидан анча устун эди. "Жамтаагҳцерели" номли номаълум грузин тарихчисининг сўзларига кўра, Жалолиддин армияси 140 минг кишидан иборат эди. Арманистон манбаларининг хабар беришича, мусулмон коалицияси 200 минг кишини ташкил этган.Аслида буларни бари бо'рттрилган асл рақамлар 60минг атрофида

Жанг

Жанг Жалолиддин чап қанотининг грузин авангардига ҳужуми билан бошланди ва кўп вақт ўтмай унинг асосий кучлари жангга кирди. Ўша вақтга қадар Шалва Торели-Ахалтисхели ва Иване Торели-Ахалтисхели аллақачон Грузия қўмондони Иване Мхаргрдзелига Хоразмшоҳларнинг орқа томонига зарба беришни илтимос қилиб, бир нечта хабарчиларини юборган эдилар, чунки авангард қисми олдинги чизиқларни барқарорлаштира олди. Релефнинг муҳим устунлигига қарамай, авангард қисми учун ёрдам жуда зарур бўлиб қолди. Мхаргрдзели армияси ҳали ҳам жавоб бермади ва Грузия армиясининг асосий қисми мутлақо ҳаракациз бўлиб қолди. Душманни қуршовга олиш учун пайдо бўлган қулай имконият йўққа чиқарилди. Кўп ўтмай Грузия авангарди бўлиниб кетди ва ниҳоят бутунлай мағлуб бўлди. Кейин қўмондон Мхаргрдзели ўз қўшинларига жанг майдонини бутунлай тарк этишни буюрди, қолган икки қўмондон Шалва ва Иване Ахалсихелини душманлари қўлига тушди. Грузия буюк феодаллари ўртасидаги яна бир бор ички можаролар ва шахсий жанжаллар Грузия қироллиги мудофааси ва унинг раҳбарлари ҳокимиятини қатъиян фалажлантирди.

Хиёнатнинг натижаси шундаки, Грузия армиясининг тўртдан бир қисми йўқ қилинди ва бу мамлакат яқинлашиб келаётган мўғуллар босқинчилигига қарши курашиш учун етарлича кучини йўқотди. Двинни эгалланиши Грузиянинг ўрта асрларнинг гуллаб-яшнаган даврини тугашига сабаб бўлди.

Манбалар

  1. ↑ Ҳисторй анд cоин финдс ин Армениа: cоинс фром Дуин, cапитал оф Армениа (4–13тҳ c.) : инвенторй оф Бйзантине анд Сасаниан cоинс ин Армениа (6–7тҳ c.) бй Кҳ. А. Мушегҳеан, паге 14
  2. ↑ Греат Баттлес оф Георгиа Бй Жаба Самушиа; элф, пп. 71–72
  3. ↑ ЗЕКİ, İззетуллаҳ (2019-10-23). „ГАЗНЕ'СİЗ ГАЗНЕЛİ ДЕВЛЕТİ: ҲÜСРЕВ МЕЛİК ДÖНЕМİ (1160–1186)“. Селçук Üниверситеси Тüркият Араşтıрмаларı Дергиси. 269–278-бет. дои:10.21563/сутад.636785. ИССН 1300-5766.
  4. ↑ Масло, Амер (2022-03-16). „Институcиже исламске cивилизаcиже / Институтионс оф Исламиc Cивилизатион“. Cонтехт: Жоурнал оф Интердисcиплинарй Студиэс. 5-жилд, № 1. 127–129-бет. дои:10.55425/23036966.2018.5.1.127. ИССН 2303-6966.

Библиография

  • Маргариан, Ҳайрапет, "Он тҳе Ҳисторй оф тҳе Баттле оф Гарни," Армениан Ревиэw 37/4 (Wинтер 1984): пп. 63–71.