Garonn pasttekisligi
Гаронн пасттекислиги (Аквитания пасттекислиги) — Франсиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган пасттекислик. Ушбу атама Гаронна дарёсининг ўрта ва қуйи оқими бўйлаб, Пиренея тог'лари, Марказий Франсия массиви ва Бискай кўрфази оралиғидаги пасттекисликка нисбатан айтилади. Пасттекислик тоғ этаклари тектоник чуқурлиги ўрнида жойлашган. У асосан кайнозой даврининг бўш ётқизиқларидан тузилган. Унинг баландлиги шарқда Бискай кўрфази қирғоғидан шимолдан жанубга қараб (200–300 м гача) аста-секинлик билан ўсиб боради. Характерли жиҳати шундаки, кенг дарё водийлари ва текисликларнинг алмашиниши, баъзи жойларда тепаликли оралиқларда жойлашганлигидир. Бискай кўрфази бўйлаб жуда кўп кўллар бўлган Ланда қумли ботқоқли пасттекислиги жойлашган. Баргли ўрмонлар массивлари, қарағай ўрмонлари; буталар экилган. Тамаки, дон экинлари етиштирилади.
Адабиётлар
- Гароннская низменност // Болшая совецкая энсиклопедия : [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров. — 3-э изд. — М. : Совецкая энсиклопедия, 1969—1978..
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |