Garvey Vilyam
Гарвей Вилям, Ҳарви Уилям (Ҳарвей Wиллиам) (1578.1.4, Фолкстон, Кент графлиги — 1657.3.6, Лондон) — инглиз врачи ва табиацҳуноси. Илмий физиология ва эмбриология асосчиларидан бири. Қон айланиши ҳақидаги таълимотни яратган. Хусусан одам ва ҳайвонлар гавдасида доим маълум миқдордаги қон берк доирада айланиб юришини исботлаб берган. Бу жараёнда юрак асосий рол ўйнашини кўрсатиб, юракдан қон артериялар орқали чиқиб, веналар орқали қайтишини аниқлаган, юрак ҳар гал қисқарганда чиқадиган қон миқдорини белгилаган. Умрининг охирги йилларида ҳайвонларнинг индивидуал ривожланишини ўрганган. Эпигенез назариясини биринчи бўлиб таърифлаб берган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |