Gary Cahill
Гарй Жамес Cаҳилл (талаффузи: Гари Жеймс Кейхилл; 1985-йил 19-декабрда Англияда туғилган) — инглиз футболчиси, марказий ҳимоячи сифатида ўйнаган.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Гарй Жамес Cаҳилл[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1985-йил 19-декабр[2] | ||
| Таваллуд жойи | Дронфиэлд, Англия | ||
| Бўйи | 6 фут 4 инчес (1.93 м)[3] | ||
| Амплуаси | ҳимоячи | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| —2000 | АФC Дронфиэлд | ||
| 2000—2004 | Астон Вилла | ||
Халқаро фаолияти
2004—2005-йилларда Гарй Cаҳилл 20 ёшгача бўлган Англия терма жамоасида учта ўйин ўтказган[4]. 2007-йил бошида Англиянинг янги ёшлар мураббийи Стуарт Пеарcе Cаҳиллни ўз жамоасига таклиф қилган. Гарй Cаҳиллнинг Стуарт Пеарcе қўл остидаги биринчи ўйини 2007-йил 6-февралда испанларга қарши ўтказилган. Гарй Cаҳилл бу учрашувни захирада ўтказган, майдонга тушмаган [5]. Унинг ёшлар жамоасидаги дебюти 2007-йил 24-мартда янгиланган „Wемблей“ стадионида бўлиб ўтган, у ерда инглиз жамоаси италияликлар билан дуранг ўйнаган. Cаҳилл ўйинни бошлаб берган ва бутун ўйин давомида майдонда бўлиб, марказий ҳимояда Антон Фердинанд билан бирга ўйнаган[6]. 2007-йилнинг май ойида Гарй Cаҳилл ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида қатнашадиган футболчилар таркибига киритилган[7]. Чемпионатдан олдин Гарй Cаҳилл Словакия ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида қатнашган ва турнирнинг ўзида у фақат бир марта Чехия терма жамоаси билан гуруҳ босқичида ўйнаган. Ҳаммаси бўлиб Гарй Cаҳилл Англия ёшлар терма жамоаси сафида учта ўйин ўтказган[4].
2010-йил 3-сентябрда Гарй Cаҳилл ниҳоят Англия терма жамоасининг асосий таркибида дебют қилган. Болгария билан 2012-йилги Европа чемпионати саралашида у жароҳат олган Мичаэл Даwсон ўрнига майдонга тушган. 2002-йил февралида Мичаэл Баррингтон Риcкетцдан кейин „Болтон Wондерерс“ футбол клубининг Англия терма жамоасидаги вакилига айланган[8]. 2011-йилнинг 29-мартида Ганага қарши ўртоқлик ўйинида Гарй Cаҳилл илк бор инглизлар жамоасида асосий таркибда майдонга тушган[9]. 2011-йилнинг 2-сентябрида Болгарияга қарши жавоб ўйинида у терма жамоадаги илк голини урган[10]. 2012-йилнинг май ойида Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланган Рой Ҳодгсон Гарй Cаҳиллни 2012-йилги Европа чемпионати таркибга киритган. Бироқ 2-июн куни Белгия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида Гарй Cаҳилл дарвозабон ҳарлес Жосепҳ Жоҳн Ҳарт билан тўқнашувда жағини шикастлаган. Ушбу жароҳат туфайли у чемпионатни ўтказиб юборишга мажбур бўлган[11].
Статистикаси
| Жамоа | Мамлакат | Мавсум | Ўйин | Гол |
|---|---|---|---|---|
| Астон Вилла Ф. C. | 2004—2008 | 31 | 1 | |
| Бурнлей Ф. C. (ижара) | 2004—2005 | 32 | 1 | |
| Шеффиэлд Унитед Ф. C. (ижара) | 2007 | 16 | 2 | |
| Болтон Wандерерс Ф. C. | 2008—2012 | 147 | 15 | |
| Челсеа Ф. C. | 2012—2019 | 288 | 25 | |
| Cрйстал Палаcе Ф. C. | 2019—2021 | 47 | 1 | |
| А. Ф. C. Боурнемоутҳ | 2021—2022 | 22 | 0 | |
| Умумий фаолиятида | 583 | 45 | ||
Манбалар
- ↑ „Упдатед сқуадс фор 2017/18 Премиэр Леагуэ cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2018-йил 2-феврал). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
- ↑ Тҳе ПФА Фоотбаллерс' Wҳо'с Wҳо 2010–11. Эдинбургҳ: Маинстреам Публишинг, 2010 — 71-бет. ИСБН 978-1-84596-601-0.
- ↑ „Гарй Cаҳилл“. Челсеа Ф.C.. 2018-йил 29-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 4,0 4,1 „Гарй Cаҳилл“ (эн). Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион. 2014-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ „Энгланд У21 2-2 Спаин У21“ (эн). ББC (2007-йил 6-феврал). 2017-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ „Энгланд У21с драw Wемблей cраcкер“ (эн). ББC (2007-йил 24-март). 2007-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ „Пеарcе намес сқуад“ (эн). Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион (2007-йил 30-май). 2008-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ „Энгланд анд Спурс' Мичаэл Даwсон сет фор лонг лай-офф“ (эн). ББC (2010-йил 4-сентябр). Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ Накрани, Сачин. „Энгланд в Гҳана: Wиннерс анд лосерс“ (эн). Тҳе Гуардиан (2011-йил 29-март). 2017-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ Драпер, Роб. „Cаҳилл'с wҳирлwинд: Гарй пуц cоунтрй фирст афтер миссинг оут он дреам трансфер“ (эн). Даилй Маил (2011-йил 3-сентябр). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
- ↑ „Энгланд лосе дефендер Cаҳилл то брокен жаw“ (эн). УЭФА (2012-йил 3-июн). 2017-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-сентябр.
