Гастарбайтер (нем. „гаст“ — меҳмон, „арбеит“ — иш, меҳнат) — хорижий мамлакатдан келган ишчи. Гастарбайтерлик билан асосан ривожланаётган ва қолоқ мамлакатлар аҳолиси вакиллари шуғулланади. Масалан, собиқ СССР ҳудудидаги республикалардаги ишчи кучнинг Россияга миграcияси. Бироқ доим ҳам шундай эмас. Мисол учун нисбатан ривожланган Шарқий Европа ишчиларининг Ғарбий Европада гастарбайтерлик билан шуғулланиши.