Gastrol
Гастрол (немисча: гаст — меҳмон, ролле — рол) — артист (ёки артистлар жамоаси)нинг доимий иш жойидан ташқари (бошқа туман, шаҳар, мамлакат) да томоша кўрсатиши, консерт бериши. Ғарбий Европа мамлакатларида ХВИИИ аср, айниқса ХИХ асрнинг 2-ярмида театр санъати йирик намояндаларининг якка гастроллари авж олди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида декорация қурилмалари билан кўчиб юриб, спектакллар кўрсатувчи театрлар кўпайди. Бу даврда Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Андижон ш.ларида рус, татар, озарбайжон артистлари ва б. жамоалар (В. Комиссаржевская, 1910; Г. Қориев раҳбарлигидаги татар "Сайёр" труппаси, 1912—13; Сидқий Руҳилло раҳбарлигидаги озарбайжон мусиқали театри, 1910 ва б.) ўзбек томошабинларини илғор Европа маданияти билан таништирган.
20-й.лардан кейин Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Ус т а Олим Комилов, Абдуқодир найчи, Т. Жалилов, Тамарахоним, М. Қориёқубов каби санъаткорлар Россия ва Ғарбий Европа шаҳарлари (Москва, Санкт-Петербург , Берлин, Париж, Лондон)да гастролда бўлиб, миллий ўзбек санъатини тарғиб қиддилар. Кейинги йилларда Навоий театри, Ҳамза театри, Горкий театри, Аброр Ҳидоятов номидаги театр, "Баҳор", "Ялла" каби ансамбллар мунтазам гастролларга чиқиб турибдилар. Глар халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ва турли халқлар маданиятининг ўзаро бойишига хизмат қилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |