Гастроцел (гастро...ва юн. коилиа — бўшлиқ), бирламчи ичак — кўп ҳужайрали ҳайвонлар эмбрионида гаструляциянинг инвагинация йўли билан ҳосил бўлиш вақтида шаклланадиган гаструла бўшлиғи. Гастроцелнинг девори инвагинация бўлаётган бирламчи экцудермадан вужудга келади. Кейинчалик Гастроцел дефинитив ичак бўшлиғига айланади. Бир қатор умуртқасиз ҳайвонларда, суякли балиқларда, баъзи юксак умуртқали ҳайвонларда Гастроцел ҳосил бўлмайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил