Гаструла — кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг гаструляция давридаги муртаги. Биринчи марта рус биологи А. О. Ковалевский (1865) таърифлаб берган, гаструла тушунчасини фанга иемис биологи Э. Геккел киритган (1874). Одатда, эрта, ўрта ва сўнгги гаструла даврлари бўлади. Сўнгги гаструла даврида эмбрион икки — ташки (бирламчи эктодерма) ва ички (бирламчи энтодерма) қаватдан ташкил топали. Деярли барча кўп ҳужайралиларда (ғовактанлилар, бўшлиқичлилар, тароқпилардан ташқари) учинчи қават (мезодерма) ҳам ҳосил бўлади. Бирламчи оғизлиларда учинчи қават телобластлардан вужудга келади. Иккиламчи оғизлиларда эса мезодерма материали бирламчи экто ва эндодерма таркибига кириб ва улардан гаструляция даврида ажралиб чиқа бошлайди. Икки қаватли эмбрион — гаструланинг кашф этилиши ҳайвонот дунёси тараққиётининг умумийлигини исбот этишда катта аҳамиятга эга бўлди (қаранг Гастрея назарияси).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил