Gaur
Гаур (Бос гаурус) — жуфт туёқлилар туркумининг қувушшохлилар оиласига мансуб ёввойи қорамол. Ҳиндистон, Непал, Ҳиндихитой я. о.да тарқалган. Г. 10—12, баъзан 30—40 тадан пода бўлиб, 600–1700 м баландликдаги тоғ ўрмонларида яшайди, ўсимликлар билан озиқпанади. Эркаги танасининг уз. 3 м га яқин, бўйи 2,2 м ча. Урғочиси кичик бўлиб, бўйи 1,5 м дан ортиқ бўлмайди. Бўғозлик даври 8—9 ой, туғиш даври май—июндан октабргача. Битта бола туғади. Г. гўшти ва териси учун овланган. Жаҳон "Қизил китоби"га киритилган. Ҳиндистонда қўлга ўргатилган. Хонаки хили гаял деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |