Гаутам Шантилал Адани (1962-йил 24-июнда туғилган) ҳинд миллиардер саноатчи ва саховатпешадир[1]. У Ҳиндистонда Аҳмадободда жойлашган портларни ривожлантириш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланадиган кўп тармоқли конгломерат „Адани гроуп“нинг раиси ва асосчиси ҳисобланади[2]. Адани, шунингдек, биринчи навбатда унинг рафиқаси Прити Адани томонидан бошқариладиган Адани жамғармасининг президенти ҳамдир. Форбес „Реал Тиме & Блоомберг“ миллиардерлар индексига кўра, у 90,4 миллиард долларлик бойлиги билан Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёдаги энг бой одам ҳисобланади.

Гаутам Шантилал Адани
Таваллуди 1962-йил 24-июн (1962-06-24) (64 ёш)
Аҳмадобод, Гужарот, Ҳиндистон
Фуқаролиги Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Таълими Гужарат университетида
Касби миллиардер саноатчи
саховатпеша
Миллати ҳинд
Дини Жайнизм
Бўйи 167 см
Турмуш ўртоғи Прити Адани
Отаси Шантилал Адани
Онаси Шанти Адани
Веб-сайти адани.cом/Абоут-ус/Чаирман-Мессаге

У 1988-йилда „Адани Гроуп“га асос солган ва ўз бизнесини ресурслар, логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, мудофаа ва аэрокосмик ва бошқа соҳаларга сармоя қилган ҳолда юритади[3]. Форбес маълумотларига кўра, унинг оиласининг бойлиги 2022-йил 28-январ ҳолатига кўра $90,4 миллиардни ташкил қилади[4][5]. У Мукеш Амбани ўрнига Осиёнинг энг бой одами ва Форбес маълумотларига кўра дунёнинг 10-энг бой одами сифатида эгаллади,[6][7] 2022-йил [[]] (2022) ҳолатига кўра у „Адани Порц &амп; СЕЗ“да 74%, „Адани Энтерприсесда“ 75%, „Адани Поwерда“ 74% улушга эга[2]

Ёшлик йиллари

Гаутам Адани 1962-йил 24-июнда Гужарот штатининг Аҳмадобод шаҳрида Шантилал ва Шанти Аданиларнинг жайн динига мансуб оилада туғилган. Унинг 7 та ака-укаси бўлиб, ота-онаси Гужарат шимолидаги Тҳарад шаҳридан кўчиб келган. Унинг отаси кичик тўқимачилик савдогари эди. У Аҳмадободдаги Шетҳ Чиманлал Нагиндас Видялая мактабида таҳсил олган. У Гужарат университетида тижорат йўналиши бўйича бакалавр даражасига ўқишга кирди, лекин иккинчи курсдан кейин ўқишни ташлаб кетди[3] Адани бизнесга қизиқар эди, лекин отасининг тўқимачилик бизнесига эмас[8]...

Фаолияти

1978-йилда ўсмирлик чоғида Адани „Маҳендра Бротҳерс“ компаниясида олмос сараловчи бўлиб ишлаш учун Мумбайга кўчиб келади. У Мумбайда 2-3 йил ишлаб, „Завери“ бозорида ўзининг олмос брокерлик фирмасини очади[9].

1981-йилда унинг катта акаси Мансуҳбҳайи Адани Аҳмадободда пластмасса ишлаб чиқариш бўлимини сотиб олади ва уни операцияларни бошқаришга таклиф қилади. Ушбу корхона Аданининг ПВХ импорти орқали глобал савдосига кириш эшиги бўлди.

1985-йилда у кичик саноат учун бирламчи полимерларни импорт қилишни бошлайди. 1988-йилда Адани „Адани Гроуп холдинг“ компанияси — „Адани Энтерприсес“ номи билан танилган „Адани Эхпорц“ компаниясини ташкил этади. Дастлаб, компания қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳалари билан шуғулланган[10].

1991-йилдаги иқтисодиётни либераллаштириш сиёсати унинг компанияси учун жуда қулай бўлди ва у бизнесни тўқимачилик, метал ва агромаҳсулотлар савдоси йўналишида кенгайтира бошлади[11].

1994-йилда Гужарат ҳукумати Мундра портининг бошқарув ауцорсингини эълон қилди ва 1995-йилда Адани ушбу шартномани қўлга киритади[12].

1995-йилда у ўзининг биринчи портини қурган. Дастлаб Мундра порти ва махсус иқтисодий зона томонидан бошқариладиган операциялар Адани Порц ва СЕЗ (АПСЕЗ) компаниясига ўтказилди. Ҳозирги кунда компания энг йирик хусусий мултипорт оператори ҳисобланади. Мундра порти Ҳиндистондаги энг йирик хусусий сектор порти бўлиб, йилига 210 миллион тоннага яқин юкни қайта ишлаш қувватига эга[13].

1996-йилда Адани томонидан „Адани Гроуп“нинг энергетика бизнеси бўлими бўлмиш "Адани Поwер ташкил этилган. Адани Поwер 4620 МВт қувватга эга иссиқлик электр станцияларига эга бўлиб, мамлакатнинг энг йирик хусусий иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

2006-йилда Адани энергия ишлаб чиқариш бизнесига кирди. 2009-йилдан 2012-йилгача у Австралиядаги Аббот Поинт портини ва Квинсленддаги Кармайкл кўмир конини сотиб олди.

2020-йил май ойида Адани Ҳиндистоннинг Қуёш энергияси корпорацияси (СЕCИ) томонидан 6 миллиард долларлик дунёдаги энг йирик қуёш энергетикаси бўйича тендрда ғолиб чиқди. 8000 МВт қувватга эга электр станцияси лойиҳаси „Адани Греэн“ томонидан амалга оширилади ва Адани Солар 2000 МВт қўшимча қуёш батареяси ва модул ишлаб чиқариш қувватини ўрнатади[14].

2020-йил сентябр ойида Адани Ҳиндистондаги иккинчи ўринда бўлган Мумбай халқаро аэропортининг 74%лик улушини сотиб олди[15].

2021-йилнинг ноябрида у Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёнинг энг бой одамига айланди[16].

Шахсий ҳаёти

Адани Прити Аданига уйланган[3][17][18]. 1998-йилда у ўғирлаб кетилган ва тўлов учун гаровга олинган, бироқ пул олинмай қўйиб юборилган[19][20]. У 2008-йил Мумбай ҳужумлари пайтида Таж меҳмонхонасида эди[21][22].

Хайрия

Адани Адани гуруҳи томонидан молиялаштириладиган Адани фондининг президенти ҳамдир. Ушбу фонд 1996-йилда ташкил этилган. Фонд Гужаратдан ташқари Махараштра, Ражастҳан, Ҳимачал-Прадеш, Мадхя Прадеш, Чҳаттисгарҳ ва Одиша штатларида фаолият юритади[23].

2020-йил март ойида у коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун ўз гуруҳининг хайрия бўлими орқали Бош вазирнинг ғамхўрликлари жамғармасига ₹100 миллион маблағ ўтказди[24]. Гужарат CМ ёрдам фондига ₹ 5 млн. ва Махараштра CМ ёрдам фондига ₹ 1 млн. ҳисса қўшилди[25].

Адани бошчилигидаги конгломерат „Адани Гроуп“ Саудия Арабистонидаги Даммам шаҳридан Гужаратдаги Мундра шаҳрига 80 метрик тонна суюқ тиббий кислород билан тўлдирилган тўртта ИСО криогенли танкни импорт қилди. Гуруҳ, шунингдек, Саудия Арабистони Линде компаниясидан 5000 та тиббиёт кислород баллонларини олиб келди. Адани ўзининг тwиттердаги постида ҳар куни ўз гуруҳи 1500 баллонни Гужарат штатидаги Кутч шаҳрида зарур бўлган жойга тиббий кислород билан таъминлаётганини айтди[26].

Манбалар

  1. ↑ „Гаутам Адани, Нита Амбани & КМ Бирла топ пҳилантҳропиc леадерс ин Индиа“. Тҳе Эcономиc Тимес.
  2. ↑ 2,0 2,1 „манба“.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „манба2“.
  4. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-феврал.
  5. ↑ „манба3“.
  6. ↑ „манба“.
  7. ↑ „манба6“.
  8. ↑ Cамбридге Cоре (2017-12-12). „Транснатионал Индиан Бусинесс ин тҳе Тwентиэтҳ Cентурй“. Бусинесс Ҳисторй Ревиэw. 91-жилд, № 4. 651–679-бет. дои:10.1017/С0007680517001350.
  9. ↑ Тумбе, Чинмай (2017-12-12). „Бусинесс Ҳисторй Ревиэw“. 91-жилд, № 4. 651–679-бет. дои:10.1017/С0007680517001350. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  10. ↑ адани.
  11. ↑ „манба7“.
  12. ↑ „манба Моди билан“. тимесофиндиа (2014-йил 10-апрел).
  13. ↑ „манба8“.
  14. ↑ „манба9“.
  15. ↑ „манба11“.
  16. ↑ „манба12“. 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-феврал.
  17. ↑ „манба17“ (2016-йил 7-июл).
  18. ↑ „манба20“. 2021-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-феврал.
  19. ↑ „22“ (14-июн 2020-йил).
  20. ↑ „манба44“ (1-декабр 2018-йил).
  21. ↑ „манбаҳужум“ (13-декабр 2020-йил).
  22. ↑ „манба тож“ (28-ноябр 2008-йил).
  23. ↑ „манба14“.
  24. ↑ „манба15“.
  25. ↑ „манба ёрдам“ (2020-йил 4-апрел).
  26. ↑ „манба тиббиёт“.

Ҳаволалар